...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал”нинг собиқ президенти: “Қуллик аллақачон бекор қилинган”


19:17, 18.10.2018 Спорт
 3 296

Рамон Кальдерон “Челси” ва Азар ҳақида фикр билдириб ўтди.

“Реал”нинг собиқ президенти Рамон Кальдерон “Челси” етакчиси Эден Азарнинг Мадрид клубига ўтиш имкониятлари ҳақида гапирди.
 
“Кетишни истаётган футболчини тутиб туришдан маъни йўқ. Қуллик аллақачон бекор бўлган. Барчаси “Челси” нимани истаётганига боғлиқ бўлиб қолмоқда.
 
Агар футболчи ўз истаги ҳақида очиқ баён этишда давом этса, “Челси” уни сақлаб қолиши қийин бўлади, у “Реал” учун ажойиб трансферга айланиши мумкин. Чунки Азар Месси ва Роналду даражасидаги ўйинчи ҳисобланади”, деган Кальдерон.
 
Таъкидлаш жоизки, бельгиялик вингер Эден Азар анчадан буён “қироллик клуби”да ўйнаш истаги борлиги ҳақида маълум қилган.
 
Маълумот учун, Рамон Кальдерон 2006-2009 йилларда “Реал”да фаолият юритган ҳамда Кака ва Роббен каби футболчиларни жамоага олиб келганди.

Теглар:Рамон Кальдерон Реал Эден Азар Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!