...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суданнинг собиқ раҳбари Саудияда вафот этди


19:35, 18.10.2018 Олам
 3 391

У мамлакатни бир йил давомида идора қилган.

Бугун, 18 октябрь куни Суданнинг собиқ президенти Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда вафот этди.
 
1935 йилда туғилган Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб 84 ёшда эди.
 
Маълумот учун, Ал-Даҳаб Судан ҳукумати тепасига 1985 йили ҳарбий тўнтариш орқали келиб, Жаъфар Муҳаммад Нимейрининг ўрнини эгаллаган. 1986 йилги сайловлардан кейин у ўрнини Содиқ ал-Маҳдийга бўшатиб берган.
 
Ал-Даҳаб мамлакат тарихида бешинчи президент сифатида эътироф этилади. У президент бўлишдан олдин Судан Мудофаа вазири ва Қуролли кучлар қўмондони сифатида фаолият юритган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Судан Абдул Раҳмон Суар ал-Даҳаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!