Президент Умар Ҳасан ал-Башир бошқарувининг сўнгги 30 йил давомида биринчи марта мамлакатга Бош вазир тайинлади.
Бош вазир лавозимини вице-президент Бакри Ҳасан Солиҳ эгаллаши мумкин. Шундай қилиб, у бир вақтда икки йўналишда фаолият юритади. Умар ал-Башир ҳукумат тепасига 1989 йил келган ва бу мансабни бекор қилган.
Бир вақтнинг ўзида ҳам ҳукумат, ҳам мамлакат раҳбари лавозимида ишлаб келган ал-Башир 2016 йилнинг январь ойидагина қўшни ҳудудлар билан низоларни бартараф этишга жиддий киришди. У шунда Жанубий Судан билан мамлакат чегаралари очилгани ҳақида хабар берган эди.