Ҳиндистондаги савдо шаҳобчалари расталаридан Coca-cola ва Pepsi ичимликлари олиб ташланди.
Гап шундаки, Жалликаттудаги Марина соҳилида йиғилган намойиш иштирокчилари трансмиллий компаниялар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга чеклов қўйишни талаб қилиб чиққан. Савдогарлар уюшмаси талабни кўриб чиқиб, қўллаб қувватлашини билдирди. Ҳиндистонда сув танқислиги, аҳоли экологик тоза озуқага бўлган эҳтиёжи жуда баланд.
Хорижий ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар қўйилган талабларни бузмоқда, деб ҳисоблайди уюшма. Штатдаги 80 фоизга яқин савдо шаҳобчалари бундай турдаги яхна ичимликлардан воз кечишини билдирди. Йирик савдо марказлари ҳали расмий баёнот бермаган.