...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Женерал Электрик” компанияси вице-президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди


10:34, 02.03.2017 Жамият
 2 174

Ўзбекистон бозорида “Женерал Электрик” компанияси фаолият бошлаганига 10 йилдан ошди.

Кеча, 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компанияларидан бири “Женерал Электрик” компанияси вице-президенти Рональд Жеймс Поллеттни қабул қилди.
 
Учрашув чоғида ушбу компания билан узоқ муддатли, айниқса, юқори технологик тармоқлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон бозорида “Женерал Электрик” компанияси фаолият бошлаганига 10 йилдан ошди. Ўзбекистонлик шерикларимиз билан авиация, нефть-газ, электр энергетика, соғлиқни сақлаш, транспорт ва бошқа соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда​.
 
“Ўзбекнефтгаз” компанияси билан энергетика соҳасида модернизация ишларида қатнашмоқдамиз. Соҳа мутахассисларининг чет элда малака оширишини ташкил этмоқдамиз”, дейди Поллетт
 
АҚШ компанияси вице-президентининг мамлакатимиз вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якунида иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Женерал Электрик Шавкат Мирзиёев Рональд Жеймс Поллетт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар