ЎзПФЛ Суперлигага ҳомийлик қилиш масаласида музокаралар олиб борди.
Компанияга “Бунёдкор” стадионида Pepsi рекламаси учун шароит яратиб берилди ва улар Суперлигага титул ҳомий бўлиш истагини билдиришди.
ЎзПФЛ бунга қадар бир қатор фирма ва компаниялар билан Суперлигага ҳомийлик қилиш масаласида музокаралар олиб борди. Улар орасидан эса айнан Pepsi компанияси танланган.
Янги келишув муносабати билан бугун, 4 апрель куни ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Шуҳрат Эргашев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Pepsi ва ЎФА ўртасида йил якунига қадар шартнома имзоланди.
Демак, ўзбек футболи тарихида биринчи марта Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг титул ҳомийсига эга бўлди.