...
МЕНЮ
ONLINE TV

2015 йилда неча киши ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлди?


15:32, 20.06.2016 Олам
 5 211

Дунёда ҳар 113-одам муҳожир бўлиб, улар ўз мамлакатидаги уруш, адолатсизлик ва турли хил сабаблар билан бошпана излаб бошқа давлатларга йўл олган.

Ўтган йилда 65.3 миллион одам урушлар, ўз мамлакатидаги  “адолатли” қонунлар ва  бошқа сабаблар туфайли ўзининг муқим яшаш жойидан кўчишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Муҳожирлар агентлиги маълумот берди.
 
Таққослаш ўрнида, 2014 йилда мазкур кўрсаткич 59.5 миллион кишини ташкил қилган эди. Сўнгги беш йил ичида эса муҳожирлар сони 50 фоизга ўсган. Айни пайтда сайёрамизнинг ҳар 113 одамдан бири муҳожир ҳисобланади.
 
Сурия, Афғонистон, Бурунди ва Жанубий Судандаги урушлар натижасида ўз мамлакатини тарк этган кишилар 21.3 миллионга етган ва уларнинг ярми болалардир. Мазкур давлатларни тарк этишга мажбур бўлган кишилар дунё муҳожирларининг учдан бирини ташкил этади.
 
БМТнинг Муҳожирлар бўйича  олий комиссари Филиппо Грандининг сўзларига кўра, “Ўртаер денгизи орқали Европа мамлакатларига келаётган муҳожир ва мигрантлар шуни англатадики, агар сен муаммони ҳал этмасанг, бу муаммоларнинг ўзи сени олдинга келади. Афсуски, бадавлат мамлакатларнинг аҳолиси буни тушуниб етишига узоқ вақт керак бўлди. Мазкур муаммони ҳал этишнинг ягона йўли, уруш бўлаётган давлатларда тинчликни таъминлашдир”.  
 
2015 йилда ривожланган давлатларга 2 миллион киши бошпана  сўраб мурожаат этган. Қолаверса, юз минг бола ёлғиз ва оиласидан ажралган ҳолда  яшаб турган жойини тарк этган.
 
Германияга ўтган йили  бошпана сўраб, 441 900 киши мурожаат этган ва уларнинг учдан бири сурияликлардир. АҚШ бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда туради. Қўшма Штатлардан 172 700 киши  бошпана сўраган. Муҳожирларнинг асосий қисмини Марказий Америка давлатлари аҳолиси ва мексикаликлар ташкил этади.
 
Ривожланаётган давлатлар эса дунё муҳожирларининг 86 фоизига бошпана бўлиб келмоқда. Улар ичида Туркия, Покистон ва Ливан етакчи ҳисобланади. Ҳозирда Туркияда 2.5 миллион суриялик  истиқомат қилмоқда.
 
ХХI асрга келиб муҳижирлар муаммоси кескинлашди. Буюк давлатларнинг минтақавий манфаатлари ва бошқа сабаблар туфайли бўлаётган урушлар ўзининг акс таъсирини бермоқда, зеро мазкур муаммони ҳал этиш бир ёки икки давлатнинг зиммасида эмас,  балки масалага ечим топиш учун бутун дунё биргаликда ҳаракат қилмоғи лозим.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Сурия Афғонистон Бурунди Жанубий Судан Муҳожирлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!