...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Барселона” футболчиси ФEТО террорчилик гуруҳи аъзоси…ми?


18:53, 18.10.2018 Спорт
 4 699

Истанбул прокуратураси футболчи устидан суриштирув бошлади.

Трансфер ҳуқуқи “Барселона”га тегишли бўлган ҳамда ҳозирда “Истанбул ББ” клубида тўп сураётган Арда Турон устидан суриштирув бошланди.
 
Истанбул прокуратураси томонидан бошланган тергов футболчининг ФEТО террорчилик гуруҳга алоқадорликда гумонланаётгани билан боғлиқ.
 
Хабарларга кўра, 31 ёшли Турон 2016 йили Туркияда давлат тўнтаришини содир этишга уринган Фатҳуллоҳ Гулен билан тил бириктирган, деб тахмин қилинмоқда.
 
Шунингдек, Туркия терма жамоасининг собиқ футболчилари Эмре Белезўғли, Ўқон Буруқ ва Булент Қўрқмазга нисбатан ҳам суриштирув бошланган.
 
Бундан ташқари, туркиялик яна олти футболчи аллақачон ФEТОга алоқадорлиги учун суд қилинмоқда. Агар мазкур айблов тасдиқланса, улар 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
 
Аввалроқ, Турон тегажоғлиқ қилиш, қуролга ноқонуний эгалик қилиш ва тан жароҳати етказишда айбланган эди. Футболчи тунги клублардан бирида туркиялик қўшиқчи Беркайнинг хотинига гап отган, шундан сўнг, унинг ўзи билан муштлашиб, бурнини синдирган эди. Бу жиноят иши юзасидан Турон 12,5 йилга қамалиши мумкин.
 
Таъкидлаш жоизки, Арда Турон “Истанбул ББ” томонидан 2,5 миллион турк лираси (450 минг АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилган. 
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 июль куни Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишга уринган эди. Туркия тўнтаришни уюштиришда АҚШда яшайдиган Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО террорчилик ташкилотини айбдор деб топганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Арда Турон ФEТО Фатҳулло Гулен Истанбул ББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!