...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Реал” Мадрид мутахассиси Кико Зунига Ўзбекистонга етиб келди


19:56, 20.12.2017 Спорт
 3 444

Кико Зунига ЎФФга болалар футболини ривожлантириш бўйича дастурларини тақдим этди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, ҳудудларда болалар ва ўсмирлар орасида футболни янада оммалаштириш борасида вилоятлар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда, ҳар бир ҳудуд учун бир нафардан хорижлик мутахассис жалб қилиниши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
 
Айнан мана шу мақсадда, сербиялик 56 ёшли мутахассис Завиша Милосавлевич? айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
 
Шунингдек, бугун, 20 декабрь куни болалар футболи бўйича яна бир мутахассис,  “Реал Мадрид” академиясида фаолият юритувчи испаниялик Кико Зунига ҳам Тошкентга етиб келди.
 
Кико Зунига ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.
 
ЎФФ раҳбарияти томонидан бу дастур ўрганиб чиқилиб, маъқул деб топилса, Кико Зунига билан ҳам шартнома имзоланади.
 
Испаниялик мутахассис ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларига ташриф буюриши режалаштирилган.
 
Сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич эса Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида иш бошлаши кутилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Кико Зунига ЎФФ болалар футболи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!