Бошқарма истеъдодли футболчилар Европа скаутлари назарига тушишини таъминлайди.
Бошқарма қуйидаги асосий ишлар билан шуғулланади:
- Болалар футболида ёши кичрайтирилган футболчиларга қарши курашиш.
- Маълумотлар базасини шакллантириб бориш (статистика).
- Ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари селекция ишларини олиб боришлари учун мусобақалар ташкил этиш.
- Мактабгача таълим, мактаб, маҳаллаларда футболни оммавийлаштириш ва улар ўртасида мусобақалар уюштириш.
Юқоридаги асосий ишлардан ташқари, бошқарма барча вилоятларда худди Тошкентдагидек юқори сифатда мусобақаларни ташкил этиш билан шуғулланади.
Мазкур бошқарма бўйича янги ишчи гуруҳ шакллантириляпти ва у ерда жам бўладиган ходимлар гуруҳи апрель ойининг учинчи декадасида барча вилоятларда бўлиб, май ойининг биринчи ўн кунлигида ҳудудлар географиясидан келиб чиққан ҳолда мукаммал тизим ишлаб чиқади ва уни амалга тадбиқ этади.
Бошқарма ЎФА ва Испания ФФ ўртасида тузилган меморандум асосида Ўзбекистонга Европа футболи методикасини тадбиқ этади. Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларда хориж клублари иштирокида халқаро мусобақаларни кўпайтирган ҳолда туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшади.
“Айни пайтда болалар клубларининг хорижга чиқишини кўп кузатяпмиз. Ҳар доим ҳам истеъдодли футболчи чет элга чиқа олмайди. Бу борада ЎФА қошидаги бошқарма босқичма-босқич хориж клубларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича иш олиб боради. Шунда кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш имконияти чекка-чекка қишлоқ вакилларига ҳам насиб этади”, дея қўшимча қилди.
Шунингдек, ЎФА бошқармаси истеъдодли футболчилар Европа скаутлари назарига тушиши учун мусобақалар сонини кўпайтиради ва топ-клублар скаутларини Ўзбекистонга жалб қилишда хизмат қилади.