...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қозоқ йўлдошинг бўлса, йўлдан адашмайсан” – Усмонхон Алимов Чимкентдаги форумда маъруза ўқиди


11:58, 20.06.2018 Жамият
 3 119

Форум Қозоғистонда 2018 йилни “Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши доирасида ўтказилди.

Кеча, 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида “Қозоғистон – Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи” мавзусидаги халқаро форумда ўз маърузаси билан иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Мана шундай муҳташам кошонада сиз азиз, қадрдонлар билан “Қозоғистон – Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи” мавзусидаги халқаро форумда кўришиб турганимдан чексиз мамнунман. Форум Қозоғистонда 2018 йилни “Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши доирасида ўтказилаётгани бизга катта қувонч бағишлади.
 
Халқларимиз асрлар давомида ёнма-ён, тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Биз азалдан бир заминда яшаймиз, бир дарёдан сув ичамиз. Оғир пайтларда ота-боболаримиз бир-бирига ёрдам қўлини чўзган, ҳол-аҳвол сўраган, ширин сўзини аямаган. Қозоқ халқини бирлаштирган уч буюк бийдан бири – Тўлабий номи чиндан ўз халқи ва ватанига садоқат рамзи бўлиб қолган. Тўлабийнинг мангу қўним топган жойи бизнинг заминда экани халқларимиз ўртасидаги абадий дўстлик ифодасидир.
 
Қозоқ биродарлар айтгандек, “ўзбегим – ўз оғам” бўлса, ўзбеклар айтгандек, “қозоқ йўлдошинг бўлса, йўлдан адашмайсан” деган ибораларда жуда катта ҳикмат бор. Марказий Осиё халқларини буюк мақсадлар йўлида, келажак йўлида бирлаштиришда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан жуда кўп ишлар амалга оширишмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатлар янги босқичга кўтарилмоқда.
 
Мамлакатларимиз диний идоралари билан алоқалар кенг йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаш керак. Минтақадаги мўмин-мусулмонлар бирдамлигини таъминлаш ва шаръий эҳтиёжларини қондириш йўлида яхши натижаларга эришилди”, дейди муфтий Усмонхон Алимов.
 
Маълумот учун, форум Қозоғистонда 2018 йилни “Ўзбекистон йили” деб эълон қилиниши мавзусида ўтказилди. Унда Қозоғистон мусулмонлари идораси Бош муфтийси Серикбай ҳожи Ораз, диний бошқарманинг бошқа раҳбарлари, Чимкент вилояти ҳокими, Қозоғистоннинг жойлардаги Бош имом-хатиблари иштирок этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Усмонхон Алимов Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар