...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir” фуқаролар қабулхонаси: Президентга мурожаат ёки Халқ банкидаги найранглар


11:16, 17.05.2017 Жамият
 11 554

“Унда мендан керакли ҳужжатлар олингани, ой охири бўлгани сабабли кейинги ойга кредит берилиши юзасидан суҳбат баёни ёзилиб, менинг имзоим қалбакилаштирилган.

Хабарингиз бор, “Qalampir.uz” таҳририяти Facebook ижтимоий тармоғида “Qalampir” халқ қабулхонасини очган эди. Мазкур қабулхонага мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.
 
Қуйида улардан яна бирини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бухоролик фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қандай қилиб кредит олиш мумкинлиги ҳақида мурожаат йўллаган. Унинг мурожаати Халқ банкига йўналтирилган ва у ердагилар найрангбозликка ўтишган...
 
Мен сизларга ушбу мурожаатим орқали шуни маълум қиламанки, ҳурматли Президентимиз биз оддий халқни ўйлаб, ечилмаётган муаммоси ҳал қилиниши мақсадида Президентнинг виртуал қабулхонасини очиб, унга алоҳида штат берди. Лекин мен Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 20 мартда рўйхатдан ўтган 2344-1-сонли қарор билан рўйхатга олинган Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан, чорвачилик мақсадида кредит олмоқчи эдим. Ушбу масалада банклар билан гаплашганимда фақатгина Ресурс йўқ, деган жавобни олганимдан сўнг мажбуран 2017 йил 21 апрелда 123924-s/17-сонли сонли мурожаат оқрали Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилдим.
 
Қизиғи шудаки, Республика Халқ банки раиси ўринбосари Ш.Атабаев имзоси билан 2017 йил 29 апрелда менга 22-04-01/4569-сонли жавоб хати йўлланиб, ушбу хатда ёлғондан суҳбат баёни тузилган. Унда мендан керакли ҳужжатлар олинганини, ой охири бўлгани сабабли кейинги ойга кредит берилиши юзасидан суҳбат баёни ёзилиб, менинг имзоимни қалбакилаштириб, Халқ банки Когон туман кредит бўлими бошлиғи И.Саидниязов имзоси билан тузилган. Ушбу хатни Халқ банки Когон туман кредит бўлими бошлиғи И.Саидниязов ҳамда унинг ўринбосари олдига олиб бориб, ҳолат бўйича сўрасам, ўзлари ёлғондан тузганларини, менга Қилишга бошқа ишларинг йўқми, кредит барибир бермайман, сенга айтгандим-ку, деб жавоб берди...
 
Ушбу ҳолатларни батафсил ёзиб, 2017 йил 4 майда шикоят хатини Президент виртуал қабулхонасига қайтадан ёзиб, ушбу ҳолат бўйича сохталаштирилган имзолари учун аризамни Прокуратура органларига беришни сўраб мурожаат қилсам, яна мурожаатим 133467-s/17-сон билан рўйхатга олиниб, Халқ банкига юборилибди. Ушбу хат ижроси юзасидан мен Асака банкига мурожаат қилишим кераклигини, менга кредит бера олмасликларни айтишди. Сохталаштирилган имзо юзасидан сўрасам, айбдорларга ҳеч қандай чора берилмаганини билгач, суҳбат баёнига имзо қўймадим.
 
Энди 2017 йил 13 майда юборилган 22-04-01/4784-сонли жавоб хатида (Бошқарув раисининг 1-ўринбосари С.Нормухамедов имзоси билан) ҳақиқатан юқоридаги Низом асосида энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача имтиёзли кредит берилиши, истиқомат қилиб турган банк филиалига мурожаат қилишим кераклиги, ушбу масалада менга тушунтириш берилганини важ қилиб, жавоб юборилган. Энди савол туғилади: ушбу Республика Халқ банки қай тарзда сохталаштирилган имзо юзасидан Хизмат ўрганиши ўтказмасдан, айбдорларга жазо бермасдан, суҳбат баёнида сенинг ҳудудингга Халқ банки эмас, Асака банки бириктирилган, деб ёзилган баҳоналарга эътибор бермасдан, қолип қилиб олинган жавоб хатини юборади?!
 
Ваҳолангки, мен миртуал қабулхонага йўллаган мурожаатимда Халқ банкидан кредит олиб беринг, деб ёзмаганман, аксинча ушбу масалада ёрдам сўраганман. Президент виртуал қабулхонаси ходимларининг ўзлари Халқ банкига йўналтирганлар.
 
Сизлардан илтимос, кредит олиш масаласида ҳафсалам пир бўлди, лекин беҳудага сизларни тўртинчи ҳокимият деб айтмайдилар, ушбу масала ҳақида ёзиб, Президентимизни алдаб келаётган Халқ банки амалдорларининг асл башараларини очишларингизни сўрайман. Барча керакли ҳужжатларни илова қиляпман.
 
Қуйида мазкур фуқарога юборилган жавоб хатлари ва сохта суҳбат баёни илова қилинади. “Qalampir.uz” таҳририяти Халқ банкидан мазкур масала юзасидан Э.Тўраевнинг суҳбат баёнини сохталаштирган ходимларга қандай жазо чоралари кўрилгани ҳақида ижобий жавоблар кутиб қолади.











Бобур Жалолов

Теглар:Халқ банки Мурожаат Шавкат Мирзиёев Халқ қабулхонаси Кредит Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар