...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзстандарт” бозорлардаги энг оғриқли муаммони кўтарди


10:10, 03.04.2018 Жамият
 6 224

Бозорларда тарозиларнинг бугунги ҳолати қай аҳволда?

Халқимизда  тарозининг ҳар икки палласи тўғри ва ҳалол ишлаши ҳақида жуда кўп ҳикматлар бор. Энг асосийси бозорлар ва йирик савдо мажмуаларида фаолият кўрсатаётган тарозиларнинг тўғри ишлаши, ўз вақтида давлат метрологик текширувидан ўтказиб турилиши  аввало истеъмолчиларнинг манфаатларни ҳимоя қилиш билан бирга савдо-сотиқ маданиятини оширишга хизмат қилади.
 
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан олиб борилган таҳлилларга кўра, Қашқадарё вилояти деҳқон бозорларида шу кунгача жами 60 дона электрон тарозилар харид қилиниши керак эди. Бугунги кунда уларнинг сони 15 тани ташкил этади, холос.
 
Наманган вилоятидаги манзара янада ачинарли. Вилоятда 129 дона тарози сотиб олиниши кўзда тутилган бўлса-да, айни кунда бор-йўғи вилоят миқёсида 15 дона тарози харид қилинган.


 
Жиззах вилоятида эса 172 дона сотиб олиниши керак эди. Бугунги кун ҳолатида эса атиги 20 дона тарози сотиб олинганлигини қандай изоҳлаш мумкин.
 
Тошкент вилоятида 116 дона ўрнига 50 дона тарози сотиб олинган.
 
Ачинарли томони шундаки, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бозорлар ва истеъмолчилар учун бирорта ҳам тарози харид қилинмаган, дея хабар берди “Ўзстандарт” агентлиги Ахборот хизмати.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўзстандарт тарози 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар