...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбектелеком”нинг тезлик борасидаги лофи ортида якка ҳокимлик яширинган?


20:27, 04.12.2018 Жамият
 14 178

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, интернет ваъда тезлашган бўлиши мумкин. Кўрсаткичлар ҳам аниқ юқори натижа кўрсатаётгандир. Аммо одамлар буни кундалик турмушида, уйида, иш жойида сезаётгани йўқ.

“Ўзбектелеком” мамлакатда интернет тезлиги 10 баробар оширилиши ҳақида маълум қилганда, очиғини айтиш керак одамлар бу хабарни ишонқирамай кутиб олди. Наҳотки интернет тезлиги ошса, энди асабийлашмасдан истаган ижтимоий тармоқдан фойдалансак, деб ўйлади кўпчилик.
 
“Ўзбектелеком” 1 декабрда интернет тезлиги ошишини айтиб, тармоқда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани учун интернет тезлиги пасайишидан ҳам огоҳлантирди.
 
Тезликни ошириш ниманинг ҳисобига бўлади? Бу ўзгаришлар хусусий провайдерларга таъсир қилмайдими қабилидаги саволлар ҳам туғилди.
 
1 декабрь куни эса  Ўзбекистондаги хусусий провайдерлардан бирининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги хабар эълон қилинди:
 
“Ҳурматли ISTV тармоғи фойдаланувчилари! Сизларга “Ўзбектелеком” айтган янгиликдан кейин қабул қилган дастлабки қароримизни маълум қилмоқчимиз. Улар Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация хизматлари бозорини вайрон қилиб, уни монополиялаштирмоқчи. Компания расмий пресс-релизларида улгуржи харидорларга (провайдерлар) 1 Мбит/с учун 85 минг сўм тўлаши кераклиги кўрсатилган. Бизга ўзаро суҳбатда уларнинг менежерлари 1 Мбит/с учун 125 минг сўм тўлаш таклифини билдиряпти.
 
Шу билан бирга улар трафикни улгуржи харид қилмайдиган жисмоний шахсларга трафик миқдори чекланмаган энг арзон тарифларда кафолатланган 1 Мбит/с тезликни 44 минг сўм эвазига таклиф қиляпти.
 
Кўпгина провайдерлар айни вақтда келажакда қандай яшаш ҳақида бош қотиряпти, бу ишни принцип асосида давом эттириш керакмикан деб ўйлаяпти. Ҳудди шунингдек, бизнинг компания ҳозирда ҳар 1 Мбит/с учун 4,5 баравар яна ҳам аниқроғи 97 500 сўмлик фарқ билан фойдаланувчиларга арзон ва сифатли интернет етказиб бериш ҳақида ўйлаяпмиз.
 
Бозорнинг барча қонунларига кўра, улгуржи харидор доим товарни чакана нархидан арзонроқ сотиб олиши керак. Шу ўринда эслатиб ўтишни хоҳладикки, эшик қоқиб турган монополия ҳеч қандай ижобий натижа бермайди. Хусусий интернет компанияларининг ва рақобатнинг йўқлиги ҳеч қандай шаклда ҳам барқарор юқори тезликка эга ва асосийси арзон интернетга олиб бормайди”, дейилади ISTV интернет провайдери хабарида.
 
Компания айни вазиятда яхшилаб ўйлаб кўриб, декабрь ойи давомида бирор чора излаб топишга уринишини қўшимча қилган.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, интернет ваъда тезлашган бўлиши мумкин. Кўрсаткичлар ҳам аниқ юқори натижа кўрсатаётгандир. Аммо одамлар буни кундалик турмушида, уйида, иш жойида сезаётгани йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзтелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар