...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнаво”даги йиғилишда Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги тикланаётгани айтилди


15:51, 31.08.2016 Жамият
 15 711

Бугун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси санъаткорларни байрам билан табриклаш асносида Президентнинг саломатлиги яхши тарафга ўзгараётганини маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов стационар даволанишда экани ҳақида хабар тарқатган эди. Мазкур хабар кўпчиликнинг хавотирини оширди. Четдан тиш қайраб турганлар, қоқилганимизда қувонадиганлар пашшадан фил ясашга уринишди. Шу орқали уларнинг асл юзлари намоён бўлди. Айни дамда Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги стабил ҳолатда экани ҳақида хушхабарлар тарқалмоқда. Фуқаролар эса дуолар ижобат бўлиб, давлат раҳбарининг соғлиги яхшиланаётганидан мамнун.
 
Бугун, 31 август куни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси барча хонандаларни бир ерга жамлаб, байрам билан муборакбод этди. Йиғилишда Президентнинг саломатлиги тикланаётгани эълон қилинган. Бу ҳақда  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
 
“Азиз мухлислар, қадрли юртдошлар! Бугун “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида бўлиб ўтган байрамолди йиғилишда муҳтарам юртбошимизнинг саломатликлари тўғрисида ижобий янгиликларни эшитиб, ҳаммамиз хурсанд бўлдик. Шу шодлигимизни сизлар билан бўлишгимиз келди. Илоҳим бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлсинлар”, деб ёзади Раҳимова.
 
Маълумот учун, аввалроқ, Президент Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ўзбекистон халқини байрам билан табриклаб, Президент Ислом Каримовнинг саломатлиги яхшиланаётгани ҳақида хабар қилган эди.

Теглар:Ислом Каримов Ўзбекнаво Дилфуза Раҳимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Xurshid
00:38 01.09.2016

Uraaa zo'rku judayam xursand bo'ldim Islom bobo umringiz uzoq bo'lsin xar doyim tetik va sog' salomat bo'ling sizni xammamiz yaxshi ko'ramiz! Xaqiqatdanam chet elda xamma vaxima qivorishdi buni eshitib men shokka tushib qoldim xozir axvolingiz yaxshi ekanligini o'qib xursanchiligim ichimga sig'mayapdi gapirishga gap topolmay qoldim baxtimizga bor bo'ling.


абдувахоб
20:10 31.08.2016

Юрт бошимиз Доеимо сог саломат булсинлар !! Биз шундае призидентимиз борлигида ФАХИРЛАНАМИЗ!!! Юрт бошимиз оллохни бизга курсатган Мархамати!!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар