...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” “Qalampir.uz” таҳририятини тақдирлади


16:53, 18.08.2017 Жамият
 2 377

“Мамлакатимизнинг фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришда биз билан ҳамкорликдаги меҳнатингизни қадрлаймиз”, дейилади ташаккурномада.

“Qalampir.uz” таҳририяти Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни доим холис ва адолатли ёритиб келмоқда. Бу эса таҳририятимизнинг бош меъзони бўлиб, ана шу принциплар асосидаги меҳнатимизнинг тақдирланиши биз учун қувонарли, албатта.
 
18 август куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик. Ана шу анжуман давомида МАК “Qalampir.uz” таҳририятига ташаккурнома тақдим этди.


 
Таҳририятимиз фуқаролик авиацияси ва давлат сиёсати соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, авиакомпания фаолиятидаги янгиликларни объектив ёритгани учун Ташаккурномага муносиб кўрилди. “Мамлакатимизнинг фуқаролик авиацияси соҳасини ривожлантиришда биз билан ҳамкорликдаги меҳнатингизни қадрлаймиз”, дейилади ташаккурномада.
 
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Бош директори Валерий Тян имзолаган ташаккурнома айни дамда “Qalampir.uz” таҳририятини безаб турибди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Qalampir.uz 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар