Компания йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида яқинда яна бир қулайлик яратди.
Жорий йил 30 октябрдан 2017 йил 31 январгача бир томон учун чипта баҳоси барча йиғимларни ҳисобга олган ҳолда 25 еврони ташкил этади. Хорижий валютанинг сўмга нисбатан қиймати Марказий банкнинг чипта харид қилинаётган кундаги қийматига кўра белгиланади. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК сайтида маълум қилинди.
Компания йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида яқинда яна бир қулайлик яратди. Эндиликда “Airways.uz” сайти орқали халқаро йўналишларга авиачипталарни онлайн равишда бронлаштириш ва сотиб олиш мумкин.
Энди йўловчилар учун исталган вақтда интернет тармоғига уланган ҳолда яқин ва узоқ шарқ мамлакатларига авиачипталарни мустақил равишда расмийлаштириш имкони пайдо бўлди. Тўлов UzCard банк карталари орқали ҳам қабул қилинади. Кейинчалик VISA ва Mastercard валюта пластик карточкалари орқали ҳам тўлов қабул қилишни йўлга қўйиш режалаштирилган.