...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Янги йил учун 50 фоизгача чегирма эълон қилди


15:32, 28.11.2018 Жамият
 4 723

Чегирмалар янги йил муносабати билан белгиланган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси янги йил муносабати билан республика ичидаги парвозлар учун чегирмалар эълон қилди.
 
Чегирмалар 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача мамлакат ичидаги барча парвозлар учун амал қилади.
 
Байрам чегирмалари:
 
Индивидуал йўловчиларга – 30 фоиз;
 
Сайёҳлар гуруҳи (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМ талабалари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус ўқув муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари учун – 40 фоиз;
 
Оила бўлуб учувчиларга (2 ва ундан ортиқ киши) – 50 фоиз;
 
Пенсионер ва ногиронлар учун – 50 фоиз;
 
1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши йилларида фидокорона меҳнати ва мукаммал ҳарбий хизмати учун  орден ва медаль билан тақдирланганлар учун – 50 фоиз;
 
Чернобиль АЭСи ҳалокатини бартараф қилишда иштирок этганлар учун – 50 фоиз;
 
Чегирмалар белгиланган давр оралиғидаги барча ички парвозларга амал қилади.
 
Парвозлар учун чипталарни чегирма нархларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг чипталар сотувчи марказий офиси ва аэропорт кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун чегирма олиш ҳуқуқига эга эканингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш керак бўлади. (Масалан, талабалар учун талабалик гувоҳномаси)
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Чегирма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар