“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “кичик ҳаж” дастури доирасида парвозларини бошлади.
Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Умра. Баҳор-2018” дастури доирасида қатновларни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда МАК Матбуот хизмати хабар берди.
Навбатдаги дастур доирасида Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича жами 46 та қатнов амалга оширилиб, 8736 нафар зиёратчини Боинг-767 самолётларида белгиланган манзилга эсон-омон етказиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, Миллий авиаташувчи мутахассислари томонидан “кичик ҳаж” амалига пухта ҳозирлик кўриш билан бирга, зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш, юқори даражадаги сервис хизматларини кўрсатиш учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Жумладан, зиёратчилар билан ишловчи махсус гуруҳ ташкил этилган.
Шунингдек, йўловчилар таомномасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, ундан ҳалол гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар, турли салатлар, сархил мева ва ширинликлар ўрин олган.
“Умра. Баҳор-2018” дастури шу йилнинг 29 мартига қадар давом этиши кўзланган.