АИТО 120 га яқин ихтисослашган ва мустақил туроператорни ўзида бирлаштирган Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланади.
Уюшмага аъзолик "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бренди ва мамлакат сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси (АИТО) 120 га яқин ихтисослашган ва мустақил туроператорни ўзида бирлаштирган Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланади.
Ташкилот аъзолари 170 дан ортиқ мамлакатда фаолият кўрсатади. Улар кўплаб тадбирлар, хусусан, ноёб маданиятга, бой тарихга ва алоҳида табиий шароитларга эга бўлган мамлакатларнинг туристик маҳсулотини тақдим этиш билан шуғулланади.