Бу йилги ёз мавсуми жадвалида Нью-Йорк, Сеул, Остона ва Сочига қўшимча рейслар киритилиши мўлжалланган.
Баҳор-ёз мавсумида айрим мавжуд йўналишлар учун қўшимча рейслар жорий этилади, шунингдек, янги йўналишдаги парвозлар ҳам киритилиши кутилмоқда.
Яқинда жорий этилган Тошкент-Воронеж-Тошкент йўналишида парвоз изчил равишда амалга оширилмоқда. Апрель ойидан эса Покистоннинг Лаҳор шаҳрига ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига парвозлар амалга оширилиши бошланади.
Парвозлар ҳафтада 2 маротаба А-320 самолётларида амалга оширилади. Лаҳор шаҳрига чоршанба ва пайшанба кунлари, Душанбега эса сешанба ва шанба кунлари парвоз қилиш мумкин.
Бу йилги ёз мавсуми жадвалида Нью-Йорк, Сеул, Остона ва Сочига қўшимча рейслар киритилиши мўлжалланган.