...
МЕНЮ
ONLINE TV

200 минг доллар эвазига 196 давлатни кезган саёҳатчи Ўзбекистонга келмади


16:05, 27.02.2017 Бу қизиқ
 12 893

Кассандра Де Пеколь 1,5 йил мобайнида 196 та мамлакатда бўлди.

Дунё бўйлаб саёҳат қилишни ҳар бир киши орзу қилса керак?! Саёҳатни фойдали машғулот билан ўтказадиганлар ҳақида ҳам кўп эшитганмиз. Бугун биз саёҳат қила туриб, қўшимча даромад қилувчи ва машҳурликка эришган қиз ҳақида маълумот тақдим этмоқчимиз.
 
Америкалик Кассандра Де Пеколь жуда қисқа муддат ичида дунёни айланиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу саёҳат орқали Де Пеколь бир неча рекордни ҳам ўрнатди. Кассандра Де Пеколь дунёнинг барча суверен мамлакатларига ташриф буюрган аёл, дунёнинг барча мамлакатларига ташриф буюрган илк америкалик аёл, сайёрани саёҳат қилган энг ёш америкалик фуқаро ҳамда барча мамлакатларни тез муддатда айланиб чиққан саёҳатчи сифатида Гиннес рекордини қайд этди.
 
Кассандра Де Пеколь 1,5 йил мобайнида 196 та мамлакатда бўлди. Унинг “Expedition 196” саёҳатининг харажатлари ҳомийлар томонидан қопланди.
 
Кассандра Де Пеколь сайёрамизни айланиб чиққан саёҳатчи сифатида дунёдаги 10 та энг яхши мамлакатлар номини маълум қилди. Бу мамлакатларга ташриф буюриш сабабини ҳам изоҳлади. Рўйхатни АҚШ очиб беради. “У ердаги кузнинг ўзгача тароватини ҳар бир инсон ҳис қилиб кўриши керак”, дейди Де Пеколь.
 
Рўйхатнинг кейинги поғонасида Коста-Рика жойлашган. Бу ернинг мевалари, ҳайвонот олами, мусиқаси, вулқонларнинг отилиши кишини ўзига жалб этади.
 
Тропик ўрмонлари билан машҳур Перу ҳам рўйхатдан ўрин эгаллаган. Де Пеколь бир муддат Перуда ҳам яшаган. Катта ҳажмдаги археологик объектлар макони ҳисобланган Тунис шимолий Африка маданияти билан танишиш имкониятини беради.
 
Уммон давлати ҳам чўл ва тоғни севадиганлар учун энг яхши жой эканлигини таъкидлаган Де Пеколь бу ердаги одамларнинг яшаш тарзи бошқача эканлигини қўшимча қилди.
 
Осиё маданиятини ҳис қилиш учун Покистонга ташриф буюриш етарли. Бу ернинг таомлари ҳам ўзгача. Тинч океанининг жанубий қисми Вануату меҳрибон ва очиқкўнгил одамлари билан Кассандранинг эътиборини тортди.
 
Сўзсиз Мальдив ороллари бу рўйхатдан жой олиши лозим эди. Оппоқ қум, тиниқ сув ҳақиқий ҳордиқ чиқаришни истаганлар учун энг маъқул жой.
 
Рўйхатнинг кейинги қаторларидан Бутан ва Мўғулистон жой олган. Бу мамлакатларга саёҳат орқали табиат билан янада яқинлашиш мумкин.
 
Кассандра Де Пеколнинг бу саёҳатига 200 минг доллар атрофида маблағ сарфланди. У 250 марта ҳавода учишга муваффақ бўлди.
Дурдона Расулова

Теглар:Дунё бўйлаб саёҳат Рекорд Кассандра Де Пеколь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!