ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади.
МАК ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркини замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда.
Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания Ил-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатилган.
Миллий авиакомпаниянинг ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади.
Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Боинг ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда. ИЛ-114-100 самолётларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.