Энди йўловчилар поездлар ҳаракати ва уларнинг бекатларга етиб келиш вақтини онлайн-табло орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида GPS хизмати ишлаб чиқилди ва амалиётган жорий этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълумотларга қараганда, GPS хизмати тест синовидан муваффақиятли равишда ўтган ва ўз самарасини кўрсатган.
GPS хизмати орқали спутник технологиялар поездлар ҳаракатини мониторинг қилади. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади, шунингдек, авария ҳолатларининг ҳам олди олинади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг расмий (www.railway.uz) сайтига онлайн-табло жойлаштирилди.
Бу табло орқали исталган киши реал вақт тизимида поездлар ҳаракатининг ҳолати, бекатларга поезднинг етиб келиш вақти билан танишишлари мумкин. Бу онлайн-таблода “Афросиёб” поездининг ҳам жадвали келтирилган.
Айтиш керакки, “Афросиёб” тезюрар йўловчи поездлари замонавий GPS/GLONASS-трекерлари билан жиҳозланган.
Шунингдек, ҳозирда янги бепул мобил илова ҳам яратилмоқда.