26 февраль куни АҚШдаги Долби театрида ўтказилиши режалаштирилган “Оскар” мукофотининг тақдимотида ғолиб номинантларга 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги совғалар берилиши маълум бўлди.
Анъанавий кино оламидаги энг юксак мукофотлардан бири – “Оскар”нинг тақдимоти пайтида 25 та номинантларнинг ҳар бирига 200 минг АҚШ долларидан кам бўлган миқдорда совға берилиши маълум бўлди. Бу эса 88-“Оскар” тақдимоти харажатидан 15 фоиз кам маблағ сарфланмоқда, дегани. Бу ҳақда “Forbes” хабар берган.
Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ғолибларга “Оскар” ҳайкалчаси билан бирга бир қатор антиқа ва жозибадор туҳфалар берилар эди. Саёҳат учун чипта, косметик ашёлар, қимматбаҳо буюмлар шулар сирасидандир.
Буларнинг барчаси 26 февраль куни Долби театр саҳнасида маълум бўлади.