...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Орият” тадбирида ориятсизлар қўлга олинди


19:41, 19.10.2017 Жамият
 8 016

Тошкент шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган фуқаро қўлга олинди.

Тошкент шаҳри ҳудудида “Орият” тезкор тадбирлари ўтказилмоқда...
 
Шундай тадбирлардан бири, 14 октябрь куни тахминан соат 21:00 ларда ўтказилган бўлиб, муқаддам судланган Рустам Хисматуллаевич Шайдуллин Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч даҳаси, 17/41 хонадонда фоҳишахона сақлагани аниқланди.
 
У 20 минг сўм пул эвазига фуқаро “Ш” ва “Р”ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси Жиноят Фоҳишабозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар