...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Музқаймоқ хорижники” деса ётиб олиб ялаш даври ўтдими?!


10:54, 28.02.2018 Жамият
 3 621

Улар фақатгина кўзбўямачилик ва имтиёз олиш учун хизмат қилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни экспортни ошириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борада тармоқлар ва ҳудудлардаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинганди.
 
Йиғилишда Ўзбекистонга бир йилда 20 миллион долларлик кир ювиш кукуни, 13 миллион долларлик атир совун, 49 миллион долларлик қурилишда ишлатиладиган ва синтетик бўёқлар, 23 миллион долларлик шоколад импорт қилингани қайд этилган.



Бу, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фикрича, ўтган йилларда қабул қилинган маҳаллийлаштириш дастурлари ҳеч қандай асосга эга эмаслиги, улар фақатгина кўзбўямачилик ва имтиёз олиш учун хизмат қилганининг белгисидир.
 
Импортни қисқартириш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича республика Ишчи гуруҳи ҳам тузилиб, унга Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи раҳбар этиб белгиланди. Худди шундай ишчи гуруҳлар ҳудудларда ҳам ташкил этилади ва уларга ҳудудий департамент бошлиқлари раҳбарлик қилади.
 
Улар импортни мунтазам таҳлил қилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмак бериши зарур. Вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари ҳам ўз фаолиятини худди шу тартибда ташкил этади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Шавкат Мирзиёев экспорт ва импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар