Мурод Назаров Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Хабарда айтилишича, “Murad Buildings” компанияси томонидан 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланиши бўйича ушбу ҳудудда яшовчи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилган.
“Murad Buildings” компанияси раҳбари Мурод Назаров ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими билан телефон орқали мулоқот қилгандан кейин қурилиш ишларини тўхтатди. Бундан ташқари, шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бинони ўз ҳисобидан қуриб беришга ва маҳалла фуқаролар йиғинига топширишга рози эканлигини билдирди.