...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроилда юбилей. Фаластинда эса уч кунлик мотам


12:52, 15.05.2018 Олам
 3 283

Маҳмуд Аббос АҚШ воситачилигини тан олмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ, Исроил ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувда 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ одамлар яралангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 14 май куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳалок бўлганлар хотираси учун уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Шунингдек, Аббос исроил-фаластин муаммосини ҳал қилишда АҚШни воситачи сифатида тан олмаслигини маълум қилган. У муаммони бир эмас, бир нечта давлат иштирок этувчи халқаро конференциялар орқали ҳал қилишни истаяпти.
 
Маълумот ўрнида, кеча Исроил давлати ташкил топганининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Ғазо секторида бўлиб ўтган норозилик намойишларида фаластинликлардан 52 киши ҳалок бўлган, 2700 нафардан ортиқ одам яраланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фаластин Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!