Турнир Косонсойдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтди.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан уюшмаган ёшлар ўртасида 9 май Хотира ва Қадрлаш байрами куни муносабати билан Самарахон Каримовнинг 88-йиллигига бағишланган уюшмаган ёшлар ўртасида “Косонсой ёшлари жиноятчиликка қарши, ёд ғояларни қоралайди” шиори остида футбол бўйича “Косонсой ёшлар кубоги 2018” турнири ўтказилди.
Турнир ўз вақтида Косонсой тумани ҳокими лавозимида ишлаган марҳум Самарахон Каримовнинг саъй-ҳаракатлари билан қурилган Косонсой “Марказий” стадионида бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, 16 жамоа, 4-гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди. Ҳар бир баҳс қизиқарли ва тенг курашлар остида ўтди. Мусобақа финалига “Гулистон” ва “Гулобод” жамоалари етиб келишди. Муросасиз курашлар остида ўтган баҳсда “Гулистон” жамоаси рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга сазовор бўлди. 2-ўринга “Гулобод” клуби лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин “Садача” ҳамда “Боғишамол” жамоаларига насиб этди.
Шунингдек, турнирда қатнашган футболчилари ҳар хил номинациялар бўйича совғалар топширилди
“Энг яхши футболчи” – Собир Аҳмедов, “Гулистон”.
“Энг яхши дарвозабон” – Зокиржон Гаппаров “Гулистон”. “Энг яхши ҳимоячи” – Абдуҳаким Убайсов, ”Боғишамол.
“Энг яхши тўпурар” – Амирхон Иброҳимов, “Гулистон”. “Энг яхши ёши катта футболчи” – Музаффар Жалилов, “Гулистон”.
“Энг яхши ёш футболчи” – Олимжон Тошпўлатов, “Лингвей”.
“Энг намунали футболчи” – Аброрхон Ҳожихонов, “Садача”.
“Энг чиройли гол муаллифи” – Жамшид Жаҳонгиров, “Мухлис Медиа”.
“Энг хавфли ҳужумчи” – Абдураззоқ Жўраев, “Боғишамол”.
“Энг яхши мураббий” – Расулхон Мақсудов, “Боғишамол”.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Косонсой туман Кенгаши раиси Алишер Болтабоев ҳамда Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова тадбирда сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлашди ва тадбирни ўтказишда жонбозлик кўрсатган барчага чин дилдан самимий миннатдорчилигини билдирди. Бундан ташқари, мусобақани томоша қилиш учун мухлислар қаторида Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари ҳам ташриф буюришди.
“Косонсой ёшлар кубоги 2018”.
Чорак финал
1 май (сешанба)
1/4 финал
Гулобод - Ёшлар иттифоқи - 3:1
Истиқлол - Садача-1:6
2 май (чоршанба)
Мухлис Медиа - Боғишамол - 0:1
Гулистон - Олмазор - 2:0.
1/2 финал
5 май (шанба)
Гулистон - Боғишамол - 3:0
Садача - Гулобод - 2:2 (пен. бўйича: 3:4)
3-ўрин учун баҳс ўтказилмаганлиги сабабли, Садача ва Боғишамол жамоаларига берилди.
Финал
8 май (сешанба)
Гулистон - Гулобод - 2:0.
1-ўрин - Гулистон
2-ўрин - Гулобод
3-ўрин - Садача, Боғишамол.

Акмалхон Эшонхонов