Фуқаро М.Қодиров “Сангилобод ёруғ юлдузи” фермер хўжалиги раҳбарини пичоқлаб ўлдирган.
Маълум қилинишича, Косонсой шаҳрида яшовчи М.Қодиров (исми ўзгартирилган) Бомраха массиви ҳудудида жойлашган дала майдонида Тахтакўприк МФЙда яшаган, “Сангилобод ёруғ юлдузи” фермер хўжалиги раҳбари, муқаддам судланган И.Қобилов (исми ўзгартирилган) билан жанжаллашиб, унинг ўнг оёқ сон қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада И.Қобилов шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, вафот этган. М.Қодиров қўлга олинган.