...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда икки кунда икки киши чўкиб ўлди


18:21, 21.06.2018 Жамият
 3 746

Сешанба ва чоршанба кунлари Қашқадарё ва Наманганда икки киши чўмилаётганда чўккан.

19-20 июнь кунлари Ўзбекистонда икки киши чўмилиш вақтида чўкиб ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшаган мактаб ўқувчиси С.Ч. ўз яшаш худудида жойлашган “Нўғайли” сув омборида чўмилаётиб чўкиб кетиб, ҳаётдан кўз юмган. Нохуш воқеа 19 июнь куни содир бўлган.
 
20 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган М.М. маҳалласидан оқиб ўтувчи “Тешиктош” каналида чўмилаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода зовурдан икки кишининг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Косонсой Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар