Косонсой ҳамда Янгиқўрғон туманларида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлган.
Жумладан, Косонсой тумани, Гулистон маҳалласи, Карвонсарой 1-кўчаси, 35-уйда содир бўлган ёнғин натижасида уйнинг том қисмида 80 кв.м ёниб зарар кўрган. Ёнғин хавфсизлик хизмати томонидан 60 кв.м қисми сақлаб қолинган.
Худди шу куни Янгиқўрғон тумани, Қорасув маҳалласида жойлашган 31-уйда ҳам ёнғин содир бўлган. Натижада уйнинг 90 кв.метри ёниб кулга айланган.
Ҳар икки хонадон бўйича ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида автомобилни ҳужжатларсиз бошқарган 16 ёшли бола 4 нафар одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.