...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Москва – Бухоро” авиарейси фавқулодда қўндирилди


10:41, 12.03.2018 Жамият
 4 777

Рейс маҳаллий вақт билан 17:33 да “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнган.

“Москва – Бухоро” йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт кеча, 11 март куни кечқурун Россия Федерациясининг Самара шаҳридаги “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
 
Қайд этилишича, ҳаво кемаси бортидаги йўловчилардан бирининг тўсатдан тоби қочган.


 
Куйбишев транспорт прокуратураси маълумотларига қараганад, ўзбекистонлик 35 ёшли эркакда ёки кўричак, ёинки перитонит (қорин пардасининг яллиғланиши) касаллиги хуруж қилган.
 
Рейс маҳаллий вақт билан 17:33 да “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўнган. Ўзбекистон фуқароси шифохонага олиб кетилгач, самолёт сафарини давом эттирган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Рейс йўловчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар