...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллий тикланиш” партияси учун таклифни фақат Шавкат Мирзиёев бериши керакми?


15:46, 14.07.2017 Жамият
 2 992

Партиянинг тарихий ва маданий мерос масалалари билан боғлиқ фаолияти танқид қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида туризм соҳасидаги энг катта муаммо – замонавий фикрлайдиган, ўз ишини, хорижий тилларни пухта биладиган малакали кадрлар етишмаслигига эътиборини қаратди.
 
Миллий меросимиз ва қадриятларимизни тиклаш, уларни янада бойитиш билан бирга, туризм соҳасини ривожлантириш “Миллий тикланиш” партиясининг асосий вазифаси ҳисобланади. Аммо партия амалда бу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, мавжуд қонунларнинг ижросини назорат қилиш юзасидан етарлича фаоллик кўрсата олмаяпти. 


“Ушбу партиядан сайланган депутатларимиз, мисол учун, аэропорт ёки вокзалларга, меҳмонхоналарга, божхона постларига бориб, туристлар учун қандай шароитлар яратилганини ўрганиб, мавжуд ҳолатни яхшилаш юзасидан амалий таклиф ва ташаббуслар билан чиқяптими? 

Ана шу долзарб муаммони ҳал қилиш мақсадида партия вакиллари қайси олий ўқув юртига, қайси коллежга бориб, туризм бўйича мутахассислар тайёрлаш жараёнлари билан, ўқув дастурлари билан қизиқяпти? Бунинг учун катта маблағ керак эмас-ку!”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Яқинда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди, ушбу соҳа тараққиётини жадаллаштириш учун қўшимча имконият ва имтиёзлар яратиб берилди. Бироқ ҳозирча булар “Миллий тикланиш” партияси учун муҳокама объектига айланмади. 

Айни пайтда Қашқадарёда Абу Муин Насафий, Тошкент шаҳрида Сузук ота, Наманган вилоятида Ибрат домла, Султон Увайс каби улуғ зотларнинг хотираларига атаб янги мажмуалар, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий марказ, Тошкентда Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини барпо этиш бўйича катта ишлар олиб бориляпти.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Миллий тикланиш” партиясининг тарихий ва маданий мерос масалалари билан боғлиқ фаолиятини танқид остига олди:
 
“Сизларга маълум, биз яқинда Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш бўйича қарор қабул қилдик. Бу қарорни тайёрлаш жараёнида ушбу партиянинг роли, таклифи мутлақо сезилмагани, унинг вакиллари иштирок этмагани, албатта, одамни ҳайрон қолдиради”.


Президент партия аъзолари томонидан бу соҳада таклифлар берилмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Миллий тикланиш партияси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар