...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Миллий тикланиш” Ўзбекистон Президенти сайловига Сарвар Отамуратов номзодини таклиф қилди


10:30, 17.09.2016 Жамият
 6 895

Сарвар Отамуратов Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари сифатида фаолият юритиб келади.

Аввалроқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани, жойлардаги сайловчилар ва электорат хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб партиянинг навбатдаги VIII съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини кўрсатиш масаласи кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.
 
Йиғилиш қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
 
Пленумда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг иштироки, Президентликка партиядан номзод кўрсатиш ҳамда партиянинг навбатдаги съездини чақиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг уставида партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда Пленумда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод кўрсатиш таклифи кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Сарвар Саъдуллаевич Отамуратов номзодини қўллаб-қувватлади. 

Сайлов қонунчилигига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига партия томонидан номзод кўрсатиш партиянинг олий органи – Съезди томонидан амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, Пленумда жорий йил 15 октябрь куни партиянинг навбатдаги V съездини чақириш ва бу масалани Съезд муҳокамасига қўйишга келишиб олинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат олиш учун партия томонидан тегишли ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясига такдим этилади. 

Теглар:Президент сайлови Миллий тикланиш Шавкат Мирзиёев Сарвар Отамуратов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар