Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташрифи давомида вилоят фаоллари билан учрашув ўтказди. Шу куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг сессияси ҳам бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Иш фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Жиззах шаҳар ҳокими Асрор Қобилов ўз вазифасидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг тавсиясига кўра Жиззах шаҳар ҳокими вазифасига Абдуқаҳҳор Тўхтаев тасдиқланди.
Маълумотларга қараганда, йиғилишда қатор туман ҳокимлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва уларнинг ўрнига янги номзодлар тасдиқланган.
Йиғилиш сўнггида Жиззах вилояти раҳбарияти зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, барча соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларни ҳаётга изчил жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган долзарб ва истиқболли чора-тадбирлар белгилаш вазифаси юклатилди.
Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Тўхтаев бир вақтлар Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.