...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Микроскоп”: сутнинг сизни ҳайрон қолдирадиган зарарлари


19:09, 25.04.2017 Бу қизиқ
 9 411

Бу мақола сутнинг организмга таъсири ҳақидаги фикрларингизни мутлақо ўзгартириши мумкин.

Сут – ҳар бир инсоннинг илк егулигидир. Ҳа-ҳа, айнан уни ичимлик эмас, “егулик” деб аташ тўғри бўлади. Сут чанқоқни қондирмайди, аммо айрим элементлар ўрнини босиши мумкин. Сутни овқатдан кейин эмас, оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилади. Сутдан кейин камида 1 соатча бошқа маҳсулотлар тановул қилмаган маъқул. Уни совуқ ҳолда ичиш ҳам мумкин эмас, бу унинг ҳазм бўлишига тўсқинлик қилади.
 
Сутнинг фойдали жиҳатларига тўхталсак:
1 литр сигир сути 500 гр мол гўшти ўрнини боса олади.
 
Сут таркибида организм учун зарур бўлган оқсил, ёғ, углевод, минерал туз, витамин, фермент ва микроэлементлар мавжуд.
 
Сут шамоллашда яхши фойда беради.
 
Сут уйқусизликка қарши курашишда самарали ёрдам беради. Бунинг учун 1 стакат сутга асал аралаштириб, ухлашдан 1 соат аввал ичиш лозим.
 
Сут бош оғриғидан халос этади.
 
Сут жиғилдон қайнашини бартараф этади.
 
Сут косметологияда ҳам кенг қўлланилади. Бу маҳсулот терини намлантиради (қадимда Клеопатра ҳам сутли ваннада чўмилиши ҳақида афсоналарни эшитган бўлсангиз керак).
 
Албатта, юқоридаги жиҳатлар ҳақида хабардор бўлишингиз мумкин, аммо сутнинг зарари хусусида ҳам ўйлаб кўрганмисиз? Қуйида унинг салбий таъсири ҳақида бир неча фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
 
Сут – кальций манбаи дейишади. Аслида эса бундай эмас. Сут организмни кальций билан тўйинтирмайди, балки аксинча, организмдаги кальцийни сўриб олади. Сут организмга тушгач, у кислота ажратади. Ана шу кислотани нейтраллаштириш учун суяклардаги кальций “ишга тушади”, натижада организмдан кальций миқдори йўқолади.
 
Сут ва сут маҳсулотлари ошқозонда ҳазм бўлиши жуда қийин.
 
Сутни узоқ йиллар давомида ва кўп миқдорда ичиш 1-даражали қандли диабетни келтириб чиқариши мумкин.
 
Сут таркибидаги лактоза организмга тушгач, 2 та компонентга бўлинади. Глюкоза қувват манбаи бўлиб, тез ҳазм бўлади. Галактоза эса ҳазм бўлмайди ва қон томирларида қолиб кетади.
 
Сут – кучли аллергия чақирувчи ҳисобланади. Кўнгил айниши, қорин ишиши, тошмалар пайдо бўлиши билан сутни истеъмол қилишни тўхтатиш лозим. Аммо аллергияси бор кишиларга сут маҳсулотларини тановул қилиш тақиқланмаган.
 
50 ёшдан кейин сутни камроқ ичиш тавсия этилади. Сабаби сут бу ёшдан кейин атеросклерознинг кучайишига олиб келади.
 
Сут ичиш орқали ундаги зарарли моддалар инсонда тер, сўлак орқали организмдан чиқиб кетади. Агар сутни ҳар куни ичсангиз ва кўп терлашингизни сезсангиз, бир ҳафта сутсиз ҳаёт тарзи кечириб кўринг.
 
Сигир сути таркибида кўп миқдорда эстроген гормони мавжуд. Сутни кўп истеъмол қилувчилар орасида саратон хасталиги тез-тез учраб туришининг сабаби ҳам ана шунда.
 
Бугунги кунда дўконларда қадоқланган сутларни учратиш мумкин. Бундай сутлар, аввало, тижорат мақсадида ишлаб чиқарилишини унутмаслик лозим. Тадбиркорларга сутнинг фойдаси эмас, аксинча ҳамённинг “фойдаси” қизиқ ва муҳим. Шу сабаб айрим ҳолларда сигирларга гормон уколлари берилади. Бу эса сигирлардан олинадиган сутга ҳам таъсир ўтказади. Қадоқланган сут тайёрланиш чоғида ундаги кўплаб фойдали моддалар парчаланади. Уни қайнатиш жараёнида эса ундаги бошқа элементлар ҳам йўқолади. Шу сабаб қадоқланган сут олсангиз, уни паст ҳароратда иситишингиз мақсадга мувофиқдир. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Микроскоп Сут 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!