...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Ўзилни ҳимоя қила бошлади


16:29, 25.07.2018 Олам
 5 565

Турклар яшовчи шаҳар ҳокимияти Ўзилнинг Эрдўған билан тушган суратини кўчаларга белги сифатида ўрнатганлар.

Аввалроқ, Германия терма жамоаси аъзоси Месут Ўзил Туркия президенти билан сурати сабаб, ўзига қилинган ирқчи ва ноҳақ муносабатдан кейин термадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 24 июль куни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Месут Ўзилга нисбатан қилинган муомала ирқчи ва чидаб бўлмас эканини таъкидлади.
 
“Германия термаси учун жуда кўп ҳаракат қилувчи одамга бундай ирқчилик муносабатида бўлиш бутунлай ноҳақлик”, деб таъкидлаган Эрдўған.
 
Турклар яшовчи шаҳар ҳокимияти Ўзилнинг Эрдўған билан тушган суратини кўчаларга белги сифатида ўрнатганлар. Унда футболчи Германия термаси формасида эмас, балки, қаерда туғилган бўлса, ўша мамлакат формасида акс эттирилган.
 
Туркиянинг бир нечта кўзга кўринган расмийлари, хусусан, Туркия Футбол федерацияси раҳбари Йилдирим Демирорен Германия термасига қайтмаслиги учун Ўзилга ёрдам кўрсатган.
 
“Биз футболчига аждоди ва келиб чиқиши юзасидан билдирилган таҳдид ва ҳақоратли хабарларни муҳокама қиляпмиз”, деган Демирорен.
 
Асл келиб чиқиши турк бўлган энг машҳур германиялик сиёсатчи Жем Ўздемирни 23 июль, душанба куни Германия Футбол федерацияси раҳбари Рейнхард Гриндел чақиртирган. Ўзил айнан немис Футбол федерацияси раҳбари уни мундилани эрта тарк этишда айблаганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Месут Ўзил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!