...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ террорчиларни ҳимоя қилаётгани тўғрисида БМТга арз қилинди


16:09, 25.07.2018 Олам
 3 415

АҚШ “Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти” террорчиларини ошкора қўллаб-қувватлаб келишни тўхтатишини талаб қилмоқда.

Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Ғуломали Хошро АҚШнинг Эронга қарши хатти-ҳаракатларини тўхтатиши тўғрисида БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ва Хавфсизлик Кенгаши раиси Олоф Скугга ариза билан мурожаат қилган.
 
Аризада АҚШ “Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти” террорчиларини ошкора қўллаб-қувватлаб келишни тўхтатишини ҳамда ушбу ташкилот аъзоларини Эрон фуқаролари сифатида эътироф этмаслигини талаб қилмоқда.
 
Шунингдек, Эронга нисбатан асосланмаган айбловлар ва ёлғон маълумотлар тарқатишни тўхтатиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, “Эрон халқ мужоҳидлар ташкилоти” террорчилари томонидан фаолияти давомида уюштирилган терактларда 17000 инсон, хусусан Эрон парламенти ва ҳукумати аъзолари, тинч аҳоли ва хориж фуқаролари халок бўлган.
Санжар Жўра

Теглар:БМТ АҚШ Эрон мужоҳид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!