...
МЕНЮ
ONLINE TV

Месут Ўзил Эрдўған билан сурати сабаб Германия термасидан кетди


20:17, 23.07.2018 Спорт
 5 058

Немис сиёсатчилари Ўзилнинг Туркия президенти билан тушган суратига эътибор қаратган.

Асл келиб чиқиши турк миллатига мансуб футболчи Месут Ўзилнинг Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан тушган сурати унинг Германия термасидаги фаолиятини якунлашига сабаб бўлди.
 
Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан уйга қайтгач, немис сиёсатчилари Ўзилнинг Туркия президенти билан тушган суратига эътибор қаратган.
 
Футболчи суратни Instagram’га қуйидаги изоҳ билан жойлаган:
 
“Менинг қадрли президентимга.”
 
Бироқ можаролар юзага келгач, постни ўчириб ташлаган ва термадаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.
 
“Немис футбол иттифоқи раҳбари Райнхард Гриндель ва унинг тарафдорлари учун биз ғолиб бўлганимизда мен немисман, қачонки мағлубиятга учрасак мигрантман. Мен Германияга солиқлар тўлайман, немис мактабларига ҳайриялар қиламан, шунда ҳам мени “бошқа” деб ҳисоблашади. Жамият мени немис деб тан олмайяпти”, дейди Месут Ўзил.
 
Футболчи бўлган воқеалардан сўнг Германия шарафини халқаро мусобақаларда бошқа ҳимоя қилмасликка қарор қилган. Негаки, у ирқчилик ва ҳурматсизликни ҳис қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Месут Озил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!