...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мен хато қилдим”. Арманлар ҳукумат истеъфосига эришди


18:04, 23.04.2018 Олам
 4 994

Бош вазир ўз мурожаатномасида кетишини маълум қилган.

Аввалроқ, Арманистонда янги сайланган Президент Армен Саркисян ва Парламент собиқ Президент Серж Саргсянни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига қарши норозиликлар бошланганини маълум қилган эдик.
 
Норозиликларга қарамасдан Бош вазир этиб тайинланган Саргсян митингга етакчилик қилаётган муҳолифат партия етакчиси билан учрашди.
 
Норозиликлар тўхтамагач, бугун, 23 апрель куни Арманистон Бош вазири Серж Саргсян ўз лавозимини тарк этди.
 
“Никол Пашинян (мухолифат раҳбари) ҳақ эди, мен эса йўқ. Юзага келган муаммони ҳал қилишнинг бир неча йўли бор эди. Бирортасини танламадим, чунки уларнинг бирортаси менга тўғри келмасди. Ҳукумат раҳбари лавозимидан воз кечаман”, дейди Саргсян ўз мурожаатномасида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!