...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”: дербини ўтказиб юборманг!


16:12, 09.12.2017 Спорт
 3 449

16-турннинг энг асосий кураши Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун, 9 декабрь куни Англия Премьер-Лигасининг 16-тур учрашувларига старт берилади.
 
Дастлаб, турни Лондон дербисидан ўрин олган “Вест Хэм” ҳамда “Челси” клублари ўртасидаги учрашув бошлаб беради.
 
Ушбу ўйин якунига етгадан сўнг, яна бешта стадионда учрашувлар бошланиши режалаштирилган.
 
Жумладан, “Уотфорд” “Бёрнли” майдонига сафар уюштирса, “Кристал Пэлас” ўз майдонида “Борнмут” клубини қабул қилади.
 
“Хаддерсфилд” ҳам ўз мухлислари кўз олдида “Брайтон” билан баҳс олиб борса, “Вест Бромвич” “Суонси” билан беллашиш учун Уэльс мамлакатига сафар уюштиради.
 
Шунингдек, тажрибали мураббий Маурисио Почеттино қўл остидаги “Тоттенхэм” Лондонда “Сток Сити”га қарши майдонга тушади.
 
Бугунги кунни Ньюкасл шаҳридаги учрашув якунлаб беради.
 
Аниқроғи, “Лестер” жамоаси Рафаэль Бенитес бошқарувидаги “Ньюкасл” жамоасига қарши сафарда баҳс олиб боради.
 
Бундан ташқари, АПЛнинг 16-турида эртага яна учта учрашув бўлиб ўтади. Унда бир қатор топ клубларнинг ўйинларини кўриш мумкин.
 
Яъни Европа Лигасидаги йирик ғалабадан кайфиятлари анча кўтарилган “Арсенал” жамоаси “Саутгемгемптон” билан сафарда баҳс олиб боради.
 
Шунингдек, “Энфилд” ўйингоҳида “Ливерпуль” дербиси бўлиб ўтади. Унда маҳаллий “Ливерпуль” клуби шаҳарнинг яна бир бошқа клуби “Эвертон” билан баҳс олиб боради.
 
16-турннинг энг асосий кураши Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.
 
Биламизки, АПЛ мусобақаси жадвалида етакчиликни қўлга олган “Манчестер Сити” ўзини таъқиб этиб келаётган “Манчестер Юнайтед” жамоаси билан баҳс олиб боради.
 
Ўйин ҳашаматли “Олд Траффорд” стадионида Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади.
 
Демак, шанба ва якшанба куни Англияда қизиқарли баҳслар бўлиб ўтади.
 
Мазкур учрашувларни ўтказиб юбормаслигингизни маслаҳат берган бўлардик.
 
АПЛ. 16-тур. 9 декабрь.
 
“Вест Хэм” – “Челси”.
17.30, “Олимпийский стадион”.
 
“Тоттенхэм” – “Сток Сити”.
20.00, “Уэмбли”.
 
“Бёрнли” – “Уотфорд”.
20.00, “Терф Мур”.
 
“Суонси” – “Вест Бромвич”.
20.00, “Либерти Стэдиум”.
 
“Кристал Пэлас” – “Борнмут”.
20.00, “Селхерст Парк”.
 
“Хаддерсфилд” – “Брайтон”
20.00, “Жон Смитс”.
 
“Ньюкасл” – “Лестер”
22.30, “Сент-Жеймс Парк”
 
10 декабрь
 
“Саутгемптон” – “Арсенал”
17.00, “Сент-Мэрис”
 
“Ливерпуль” – “Эвертон”
19.15, “Энфилд”
 
“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити”
21.30, “Олд Траффорд”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:АПЛ 16-тур Манчестер Юнайтед Манчестер Сити 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!