...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Манчестер Сити” жамоаси “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед”дан нега қўрқмайди?


13:51, 26.09.2017 Спорт
 2 143

“Манчестер Сити” бугун, 26 сентябрь куни Украинанинг “Шахтёр” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугун, 26 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган “Шахтёр”га қарши  учрашув олдидан жамоадаги ўзгаришлар ва ишонч билдираётган шогирдлари ҳақида гапириб ўтди.
 
Габриэль Жезус ҳақида
 
“...Энди бизда мен ишонган 5 нафар ҳужумчи бор. Улар ҳақиқий футбол усталари. Жезус майдонда ўзининг барча жиҳатларини кўрсатмоқда, унинг ҳаракатларидан мамнунман.
 
Жезус Агуэрога голлар уришда ёрдам беради, ҳужумда эса босимкор ўйинни хуш кўряпти. У — жамоадаги етишмовчиликларни аста-секин тўғирламоқда. Умуман олганда, Жезуз “Манчестер Сити”га жуда ҳам керакли футболчи.
 
Асосийси Габриэль ёш. У ҳар куни оғир машғулотлар ўтказмоқда ва ҳар бир ўйинда голлар уриш учун курашмоқда. Кўриниб турибди, орадан вақтлар ўтиб, Жезус дунё даражасидаги ҳужумчи бўлиб етишади”.
 
Лерой Сане ҳақида
 
“Саненинг хусусиятлари ҳақида гапирадиган бўлсам, у худди германиялик футболчилар каби майдонда ҳаракат қилади. Сане 30–40 метрни тезда югуриб ўта олади. Буни кетма-кет бажаришга ҳам етарли куч тўплай олади.”
 
Ўтган ва бу мавсумдаги фарқлар ҳақида
 
“Биз ҳозир ҳам худди ўтган мавсумдаги каби ўйнаяпмиз. Бироқ, эсингизда бўлса, жарима зарбаларидан тўлиқлигича фойдалана олмаётгандик.
 
Айни дамда “Манчестер Сити” рақиб жарима майдонига етиб борса, улар қандай куч билан ҳимояланишини тушуниб боряпмиз”.
 
“Сити”даги ўзгаришлар ҳақида
 
“Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ўйлайман. Аввалдан танийдиган футбочилар билан бирга ишлаяпман. Ҳозирча нимадир ютдик, дея баланд парвоз оҳангда гапира олмайман.
 
“Манчестер Сити” — “Челси” ёки “Манчестер Юнайтед” ураётган голлардан қўрқмайди. Улар билан фақатгина совринлар бўйича беллашишимиз мумкин. Англияда мавсум энди бошланди.
 
Чемпионлик учун камида 5 та жамоа курашишига шубҳам йўқ. Шу сабабли ҳозир соврин эмас асосийси жамоа тайёргарлигига жиддий эътибор қаратмоқчиман. Ўйиндаги ўзгаришлар ҳақида гапиришим мумкин, бироқ соврин олиш ҳақида гапирмайман”, дейди Пеп Гвардиола.
 
Маълумот учун, “Манчестер Сити” дунёнинг энг кучли чемпионати ҳисобланмиш Англия Премьер-Лигасининг 6-туридан кейин 16 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Испаниялик мутахассис — Хосеп Гвардиола жамоани 2016 йилнинг февралида қабул қилиб олганди.
 
Шунингдек, “Манчестер Сити” бугун, 26 сентябрь куни Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турида Украинанинг “Шахтёр” жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Пеп Гвардиола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 2 716

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!