Жанжал сотувчи ва айбланувчининг опаси ўртасида келиб чиққан.
Кеча, 8 июл куни соат тахминан 17.30 да Шайхонтоҳур тумани “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида сотувчи, 1988 йилда туғилган Н.А ҳамда харидор, 1989 йилда таваллуд топган А.Ш ўртасида келишмовчилик юзага келади.
Натижада муқаддам судланган А.Ш. сотувчининг кўкрак қисмига тан жароҳати етказади ва ўзининг Nexia автомашинасида воқеа жойидан қочиб кетади. Жароҳат олган сотувчига Юнусобод туманидаги 7-шаҳар клиник шифохонасида тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор-суриштирув ишлари натижасида гумонланувчининг шахси ва бошқарувида бўлган автомобил давлат рақами аниқланди. Ҳозирда гумондор қўлга олинган.
Айбланувчининг сўзларига кўра, ўзаро жанжал сотувчи ва унинг опаси ўртасида келиб чиққан. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Акмалхон Эшонхонов