Мане “Порту” дарвозасига учта гол уриб, жамоасини деярли кейинги босқичга чиқиш имкониятларини оширганди.
Мухлислар бу эътирофга “Порту” дарвозасига учта гол урган “Ливерпуль” ҳужумчиси Садьо Манени лойиқ деб топишди. Бу ҳақда УЕФА Матбуот хизмати хабар берди.
Мане номзодига 57 фоиз мухлис ўз овозларини беришган.
Маълумот ўрнида, ушбу номинацияга Марсело (“Реал”), Кристиан Эриксен (“Тоттенхэм”) ва Илкай Гюндоган (“Манчестер Сити”) каби футболчилар ҳам даъвогарик қилишганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинини сафарда ўтказиб, Португалиянинг номдор жамоаларидан бири “Порту” дарвозасига жавобсиз бешта гол урганди.