...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Камолот”чини сўккани учун Навоий вилоят ИИБ бошлиғи ишдан олинди


17:13, 30.06.2017 Жамият
 8 363

Навоий вилоят ИИБ бошлиғи “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши раисини ҳақорат қилган.

Айни дамда Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи бўлиб ўтмоқда. Унда катта ўзгаришлар кузатилмоқда.
 
Қурултойда иштирок этаётганларнинг маълум қилишларича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоят ИИБ бошлиғини йиғилишнинг ўзида ишдан олган.
 
Аниқланишича, Навоий вилоят ИИБ бошлиғи “Камолот” ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши раисини ҳақорат қилган.
 
Бундан буён вилоят ҳокимлари ва ИИБ бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Ёшлар иттифоқи тавсияси билан тайинланади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Камолот Қурултой Ёшлар Навоий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар