“Ёшлар” телеканали акцияларининг 50 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қурултойда нутқ сўзлар экан, янги ёшлар ташкилотига кўплаб ваколатлар тақдим этди. Қурултойда иштирок этаётганларнинг ёзишича, “Ёшлар” телеканали акцияларининг 50 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ўтади.
Шавкат Мирзиёев ушбу телеканалнинг ёшлар ҳаётини ёритишда сусткашликка йўл қўяётганини алоҳида таъкидлади. Маълум қилишларича, “Ёшлар” телеканалига Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков директор этиб тайинланади.