Айбланувчининг уйи кўздан кечирилганида, “Импра” номли чой қутисида 7,65 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги маълум бўлди.
1953 йилда туғилган Сергели туманида яшовчи Т.А. 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270 модда, 1қисми ва 276 модда, 2 қисми судланган эди. Бироқ, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаролмаган шахс мазкур жиноятга яна қўл урди.
Айбланувчининг уйи кўздан кечирилганида, темир шкаф ичида бўлган “Импра” номли чой қутисида 7,65 гр. “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Ҳозирда Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276 модда, 1 қисми билан жиноят иши кўзғатилди.