...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат бошқаруви академиясига 60 нафар магистрант қабул қилинади


14:03, 09.08.2017 Жамият
 2 888

24 нафар тингловчи давлат гранти асосида, 36 нафари эса тўлов-шартномаси асосида таълим олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “2017/2018 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабул тўғрисида”ги ПҚ-3177-сонли Қарори тасдиқланди.
 
Қарорга мувофиқ Академиянинг магистратура йўналишида ушбу йилги қабул квотаси миқдори 60 тани ташкил этади. Шундан 24 нафар тингловчи давлат гранти, 36 нафари эса тўлов-шартномаси асосида қабул қилинади.
 
Белгиланган тартибга кўра, Академияда 40 ёшгача бўлган, олий маълумотли, бошқарув соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга фуқаролар таълим олиши мумкин.
 
Қарорда Академияда давлат ва хўжалик органлари ходимлари билан бир қаторда, нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимлари ҳам таълим олиш имкониятига эга эканликлари келтириб ўтилган. Фақатгина давлат органи ходимлари давлат гранти асосида ўқиши белгиланган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Давлат бошқаруви академияси Магистратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар